

Кейинги турда "аристократлар" ютқазишмаса, АПЛ рекордини такрорлашлари мумкин.
"Ҳозир рекордлар тўғрисида ўйлашни хоҳламайман. Биз фақат ўйин ҳақида ўйлашимиз ва натижани қўлга киритишимиз керак"
"Рекорд - бу ўйин маҳсули. Шогирдларимга ушбу баҳсни аҳамиятли эканлигини тушунтира олишим лозим. Яхши натижага тезда эришса бўладими? Йўқ, ундай эмас. Бутун фаолиятим шуни кўрсатдики, дастлабки икки ойда қийинчилик бўлади. Бу ерда ҳам шундай бўлса керак, деб ўйлагандим. Омадим бор экан. "Челси"да ўйлаганимдан осон бўлмоқда. Футболчилар мураббийнинг ўйинни тактик ташкил этиш чизмаларисиз ҳам учрашувни ўз фойдаларига ҳал қила олиш қобилиятига эга", - деди Сарри.



