

“Менда Пеп доимо катта учрашувларда ўзига хос услубни ўйлаб топишга ҳаракат қилади, деган фикр бор. “Барселона”да у шакллантирилган тизимига эга эди, “Ман Сити” ва “Бавария”да эса у ҳар сафар муваффақиятсизликка учрарди.
Унга шуни айтмоқчи эдим: “Пеп, сен ажойиб мураббийсан, услубингни ўзгартирма”. У ўз ғояларини бошқаларникидан устун қўювчи инсон. Ҳа, бу қўпол сўз, лекин бу унга мос келади”, дейди Маттеус.



