Матич "Рома" билан шартнома имзолаш учун Римга учиб келди
13 июн 2022 17:25
Янгиликлар
Матич "Рома" билан шартнома имзолаш учун Римга учиб келди
"Манчестер Юнайтед" билан шартномаси якунланаётган ярим ҳимоячи Неманья Матич "Рома" билан битим тузиш учун Римга келди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Битим борасида келишувга эришилган ва 33 ёшли хавбек бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2023 йилга қадар шартнома имзолайди.
Матич ўтган мавсум МЮ таркибида барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар