⚡️ MATCHDAY. Бугун Ўзбекистон МТЖ Россияга қарши илк бор тўқнаш келади

Eldor Akmurzayev
20 ноя 2022
Бугун, 20 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Россия вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади.

Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 17:00 да “Пахтакор” марказий стадионида бошланади. Уни қозоғистонлик Сахи Данияр бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Самат Тергеусизов ва Илашбек Орунбаев ёрдам беради.

Келишувга кўра, учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ кўк рангда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракатланади. Россия термаси футболчилари эса қизил рангли формада ўйнашади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia