"Матч ТВ" Беларусь чемпионати трансляцияси учун қанча тўлаши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
1 апр 2020, 13:25
Россиянинг "Матч ТВ" телеканали Беларусь чемпионати трансляциясини харид қилмоқда.

Betting Insider берган маълумотларга кўра, телеканал 210 минг доллар эвазига тв ҳуқуқни харид қилади.


Келишув қуйидаги сабаблар туфайли бекор қилиниши мумкин:

- Агар Беларусь чемпионати карантин туфайли бекор қилинса.

- Трансляциялари сотиб олинган асосий топ-чемпионатларда ўйинлар қайта бошланганда, "Матч ТВ"нинг бир томонлама қарори билан.


"Матч ТВ" Беларусь чемпионатининг иккала тур учрашувларини жонли эфирда намойиш этди.

Эслатиб ўтамиз, икки ўзбекистонлик футболчи - Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаровлар Беларусь чемпионатида иштирок этаётган "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилишмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Betting Insider