Мата "Галатасарой"га ўтишга яқин
08 сен 2022 18:20
Янгиликлар
Мата "Галатасарой"га ўтишга яқин
"Манчестер Юнайтед" ва Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Хуан Мата "Галатасарой"га ўтиши мумкин, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 34 ёшли испаниялик футболчи Туркия клуби билан бир йиллик шартнома имзолайди. Яқин кунларда футболчи Истанбулга етиб боради.
Мата 2014 йилдан буён “Манчестер Юнайтед”да тўп тепиб келди, 2021/22 йилги мавсум якунида унинг шартнома муддати тугагач, клубни тарк этганди.
Мата ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 12 та ўйинда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар