Маскерано "Ювентус" билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олди
25 май 2016 16:05
Янгиликлар
Маскерано "Ювентус" билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олди
"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.
"Sport.es" нашрининг хабар беришича, аргентиналик Турин клуби билан оғзаки келишувга эришди.
Гап уч йиллик шартнома ҳақида кетяпти. Маскерано "Ювентус"да ҳозиргиданда кўпроқ маош олиши мумкин.
"Барселона" эса Хавьер билан хайрлашмоқчи эмас ва уни жамоада сақлаб қолмоқчи.
Фикрлар