UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  4 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  3 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  8 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  11 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  13 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  19 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  7 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  20 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  17

Машраб Одилов: “Мақсадимиз – Осиё чемпионати ғолиблигини қўлга киритиш” Янгиликлар

Машраб Одилов: “Мақсадимиз – Осиё чемпионати ғолиблигини қўлга киритиш”

Теглар :  Машраб Одилов
Маълумки, 27 сентябрь - 8 октябрь оралиғида Қувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир олдидан терма жамоа футзалчиси Машраб Одилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Мусобақага олиб борилган тайёргарлик хусусида
- Албатта, биз мусобақага ажойиб тарзда тайёргарлик кўрдик. Яратилган шароитларимиздан келиб чиқиб, кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Қолаверса, Испаниядан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис олиб келинди. Бу орқали ҳолатимизни янада ошириб олдик. Умуман олганда, тайёргарлик режа асосида ўтди.

Гуруҳдаги рақиблари борасида
- Биз иштирок этадиган гуруҳда яхши терма жамоаларга қарши ўйнаймиз. Айтайлик, Тожикистон ва Туркманистон билан мусобақадан олдин ўзаро ўртоқлик учрашувларида ўйнадик. Ёмон эмас ва уларга қарши қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтади. Баҳрайн эса биз учун нотаниш рақиб сифатида қолмоқда.

Мусобақа ғолиблиги учун даъвогарлар ҳақида
- Осиё чемпионати ғолиблиги учун бир нечта терма жамоалар ўзаро бизга қарши рақобатчилик қилса керак. Менинг назаримда, Эрон, Индонезия ва Япония терма жамоалари ҳамда Таиландни қўшиш мумкин.

Асосий мақсад борасида
- Cўзсиз Қувайтдаги мусобақада ғолибликни қўлга киритиш учун ташриф буюрдик. 2016 йилда ўтказилган мусобақада ғолиб бўлишимиз мумкин эди. Бунга жуда яқин келгандик. Бироқ ўшанда омад биздан юз ўгирганди. Бу гал эса Ўзбекистон халқига қувонч улаш учун Қувайтга келдик ва чемпионликни мақсад қилганмиз.

Жаҳон чемпионатидан кейинги терма жамоа ҳолати хусусида
- Жаҳон чемпионатидан кейин Ўзбекистон футзал терма жамоаси янада кучайди. Бу эса олдимизда турган мусобақада бизга асқотиши мумкин. Биз анча ўсдик ва кучли даражага чиқа олдик деб ўйлайман. Умуман олганда, бежизга бу ерга келмаганимизни исботлаш ниятидамиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика