UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  1 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак? Янгиликлар

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак?

Хабарингиз бор, "Паҳтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Турк нашри: Машарипов "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда, "Пахтакор" футболчи учун 2 миллион сўради

Ҳамюртимиз учун воқеалар   ривожининг кейинги босқичи ижобий кўриниш олса, унинг "Трабзонспор"даги фаолияти қандай кечиши мумкин? Машарипов турк чемпионати, Европа Чемпионлар Лигаси учун тайёрми?

Жалолиддин амплуа жиҳатидан чап қанот вингери ҳисобланади. Сўнгги йилларда Трабзон шаҳри жамоасининг ушбу позициясида Энтони Нвакаэме тўп тепиб келди. Турк матбуотида Машарипов ҳақида хабарлар тарқалгач, ҳамюртимиз айнан нигериялик футболчининг ўрнини эгаллаши ҳақида гапирила бошлади. Аммо клуб ўйинлари архивига назар солар экансиз, бу фикрларнинг мутлоқ хатолигига амин бўласиз.

Эътибор қилинг, Нвакаэме маҳсулдорлик бўйича жамоанинг иккинчи рақамли футболчиси ҳисобланади. Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 23 ўйин ўтказган 31 ёшли футболчи 10 гол, 6та самарали узатмага муаллифлик қилган. "Қора денгиз бўронлари" таркибида яна бир чап қанот ярим ҳимоячиси бор — нидерландиялик Билол Башачикоглу. Мазкур футболчи "Трабзонспор" сафига 2020 йилнинг 20 январида келиб қўшилди. Суперлига паузасига қадар 4та учрашувда, умумий ҳисобда 18 дақиқа майдонда ҳаракатланди, холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди ва турклар катта эҳтимол билан унинг ўрнига, Нвакаэме билан рақобат қилиши учун янги номзодларни излай бошлаган.

Демак, Машарипов "Трабзонспор" сафига бориб қўшилган тақдирда ҳам, нигериялик футболчи билан асосий таркиб учун жиддий тарзда рақобатлашишига тўғри келади. Клуб мутасаддиларининг мақсади ҳам шундан иборат — рақобатни ҳис қилмай қўйган Энтони учун яхши конкурент топиш. Зеро, рақобат бор жойдагина ўсиш бўлади.

Энтони Нвакаэме ким ўзи?

1989 йил Нигериянинг Лагос шаҳрида туғилган, бўйи 185 смли (чап қанотга ихтисослашган) ҳужумчи. Асосий зарбаларини ўнг оёғида йўллайди, жисмоний ҳолати яхши, техник ўйинчи, тезлиги ҳам ёмон эмас. Дания футболи тарбияланувчиси ҳисобланади, "Трабзонспор"га 2018 йилда 1,1 млн евро эвазига келиб қўшилган. Бунга қадар Руминия ва Исроил чемпионатларида тўп тепган. Турк клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Трансфермаркт" порталида 4 млн еврога баҳоланган. Қуйидаги лавҳада унинг майдондаги ҳаракатларига баҳо беришингиз мумкин.


Хуллас, осон бўлмаслиги аниқ. Аммо музокаралар муваффақиятли якунланса, бу Машарипов учун ҳам янги чақириқ бўлар эди. Сиз бу хусусда қандай фикрдасиз?

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика