

"Машъал" навбатдаги турда Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. Бу ўйин 15 август куни Баҳром Вафоев номли стадионда бўлиб ўтади.
Александр Хомяков бошчилигидаги жамоамиз эса жиддий баҳсга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Шу боис бугундан барча футболчиларимиз Муборакда тўпланди.
Бекободда бўлган баҳсда жамоамиз 0: 1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. Турнир жадвалида ўзига муносиб бўлмаган поғонада турган жамоамиз бу ўйин аҳамиятини яхши тушунган ҳолда машғулотлар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Машъал" - "Металлург" ўйини 15 август куни бўлиб ўтади.



