"Машъал": "Металлург"га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
7 мар 2016
"Машъал" Олий лиганинг 1-туридаги мағлубиятни унутган ҳолда навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади.

Бугундан жамоа Муборакда икки маҳалдан машғулотлар олиб боради. 11 март куни ўз майдонимизда Бекободнинг "Металлург"ини қабул қиламиз. Муборакда футбол мавсумининг очилиш ўйинига жиддий тайёргарлик олиб борилади.
 
Бу ўйинда жамоамизга Сирож Ҳамроев жароҳати боис ёрдам бера олмайди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz