Ой якунлари бўйича аниқлаб борилаётган ушбу сўровномани май ойдаги энг яхшиси аниқланди. Мухлисларнинг овозига кўра "Машъал"да май ойининг энг яхши футболчиси дея Ихтиёр Тошпўлатов топилди. Овоз беришда иштирок этганларнинг 35 % и Тошпўлатовни энг яхши дея эътироф этди. Ундан кейинги поғоналарда 15 % овоз билан Санжар Қувватов ва 11 % овоз билан Ғиёсжон Комиловлар топилган.
Эслатиб ўтамиз, "Машъал"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси Зоҳир Қўзибоев, апрель ойида Санжар Қувватов топилган эди.
6 июнь куни Муборакда "Навбаҳор"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувда май ойининг энг яхши футболчиси деб топилган Ихтиёр Тошпўлатовга мухлислар фан-клубининг эсталик совғаси топширилади.