"Машъал": Игорь Тимонюк билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
24 фев 2017
Шу кунларда машғулотларни якунлаб қисқа таътилга чиққан "Машъал" ўз сафини яна бир легионер футболчи билан бойитди.

Жамоанинг янги вакили 1994 йилда таваллуд топган  Белоруссиялик ҳимоячи  Игорь Тимонюк “Машъал” жамоаси билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Игорь Тимонюк фаолияти  давомида 2011 дан 2013 йилга қадар  Белоруссия чемпионатининг “Динамо Брест” ёшлар жамоасида ўйнаган.

Шунингдек 19 ёшида “Динамо Брест” жамоаси билан Белоруссия Олий лигасида ўзининг дебют учрашувини ўтказган. Тимонюк 2016 йилгача ушбу клуб  шарафини  ҳимоя қилган.

22 ёшлик футболчи Белоруссия ўсмирлар, ёшлар ва, Олимпия терма жамоаларида кўплаб учрашувларда майдонга тушган. Демак янги мавсумда жамоамиз шарифини энди, Белоруссиялик футболчи ҳам ҳимоя қилади. Биз эса янги вакилимизга омад тилаймиз.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: