

ПФЛ мазкур баҳсни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳини эълон қилди. Унга кўра 26-тур ўйинимизни навоийлик ҳакам Зокир Қодиров бошқариб боради. Унга қанотларда бухородан Қодиров ва Қулдашев ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида Лутфулин ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси этиб Булат Галеeв тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, "Машъал" - "Динамо" баҳси Муборакда 20 октябрь куни бўлиб ўтади.



