

Муборакликлар иккинчи давра олдидан 4 нафар ўйинчи билан шартнома имзолади.
Булар: “Нефтчи”дан 23 ёшли ярим ҳимоячи Никита Павленко, “Цементчи”дан 28 ёшда ярим ҳимоячи Умиджон Матмусаев, яна бир тажрибали ва моҳир ҳимоячи Ботир Қораев ҳам жамоамизга келиб қўшилди. Қолаверса, кун чиқар юрт ҳисобланган Япониядан 27 ёшли ҳужумчи Мураматсу Томоки билан хам шартнома туздик.
Иккинчи давра олдидан сафимизга қўшилган тўрт нафар футболчидан ҳам мазмунли ўйинлар кутиб қоламиз.
Таништирув маросимини уй учрашувимизда яъни, 19 август куни “Машъал” –“Шўртан” баҳсидан олдин ўтказамиз.




