

"Сўғдиёна" жамоаси сафида 6 йилдан буён тўп тепиб келаётган Бобур Қосимов "Машъал"нинг бу йилги илк харидларидан бири бўлди. "Машъал" Бобур билан икки йиллик келишувга эришди. Қосимов жамоанинг ҳар икки йиғинида иштирок этди ва мураббийлар уни жамоада олиб қолишга қарор қилишди. Бобур эндиликда икки йил мобайнида "газчилар" шарафини ҳимоя қилади.
Жамоанинг яна бир хариди бу Абдуллоҳ Олимов бўлди. Олимов жамоа сафига "Қўқон-1912"дан келиб қўшилди. Абдуллоҳ ҳам "Машъал" билан икки йиллик битим имзолади. Эндиликда у ҳам янги мавсумдан бошлаб Муборак жамоаси шарафини ҳимоя қилади.




