“Машъал-2”: Тайёргарлик давом этади

Ёш « Газчилар » Ўзбекистон Биринчилигининг 25-26 тур баҳсларига тайёргарликни Муборакда давом эттиришмоқда.

Ўзбекистон биринчилигида қатнашаётган “Машъал-2” жамоамиз 14-17 сентябрда бир йўла иккита баҳсда майдонга тушади. Айни пайтда жамоамиз баҳсларга тайёргарликни Муборакда давом эттиришмоқда. Таркибда барча футболчилар машғулотларни кўтаринки руҳда олиб боришмоқда. Дастлаб "Машъал-2" 14 сентябрь  куни "Ғаллаорол" жамоасини қабул қилади. Орадан уч кун ўтгандан сўнг, аниқроғи 17 сентябрь  санасида, Зомин шаҳри вакили "Зомин" жамоаси Муборакга ташриф буюради. 

Эслатиб ўтамиз,  "Машъал-2" - "Ғаллаорол" ўйини 14 сентябрь  куни соат 17:00да бўлиб ўтади.


Биринчи Лига, 25-тур 

14 сентябрь куни соат 17:00


«Машъал-2» - «Ғаллаорол»

Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус), Д. Раҳмонов (Гулистон), Р. Каримов (Тошкент)

Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент).



Манба: championat.asia