Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади

Sherzod Nurmatov
13 фев 2025, 19:18
Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Анталия йиғини доирасида навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушди.

Виталий Левченко шогирдларининг бу галги рақиби Грузиянинг "Колхети-1913" клуби бўлди. Унда фарғоналиклар Марушичнинг иккита голи эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳисоб бундан ҳам йирик кўриниш олиши мумкин эди, бироқ 85-дақиқада Жамшид Искандеров ижросидаги пенальтини рақиб посбони бартараф этди.

Эътиборлиси, учрашувни ўзбекистонлик ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев бошқариб борди. Шунингдек, VAR тизими ҳам ишлатилди.

"Нефтчи" – "Колхети-1913" (Грузия) 2:1

Голлар: Зоран Марушич 63', 74'

Гол урилмаган пенальти: Жамшид Искандеров 85' (дарвозабон)

"Нефтчи": 1.Ботирали  Эргашев, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 3.Фарруҳ Сайфиев, 77.Билолхон Тошмирзаев, 66.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 27.Икром Алибоев, 11.Жамшид Искандеров, 7.Аброр Исмоилов, 8.Владимир Йовович, 22.Тома Табатадзе.

Захирадан тушганлар: Ғуломҳайдар Гулямов, Зоран Марушич, Йован Жокич, Бобир Абдихолиқов, Шоҳруҳ Гадоев, Муҳаммадали Ғиёсов.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати