UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  0 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  9 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  17 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8

Мартинес: “Россия хавфли рақиб эканлигини билардик. Уларда Дзюба ва яна бир қатор кучли футболчилар бор” Янгиликлар

Мартинес: “Россия хавфли рақиб эканлигини билардик. Уларда Дзюба ва яна бир қатор кучли футболчилар бор”

Белгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мантинес Евро-2020 мусобақасида Россия (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Жамоангиз ғалаба қозонди, аммо Кастань сафдан чиқди. Таассуротларингиз қандай?

-Ҳар қандай турнирда илк ўйин қийин кечади. 90 дақиқа концентрацияни йўқотмаслик муҳим эди. Кастань жиддий жароҳат олгани ёқимсиз ҳолат албатта. У турнирни ўтказиб юборишга мажбур.

-Россия термасининг тўртта ҳимоячи билан тўп тепгани сизни ҳайрон қолдирдими?

-Биз руслар билан уч марта куч синашдик. Шу ўйинларнинг бирида Черчесов тўрт ҳимоячи билан ҳаракатланганди. Биз бунга тайёр эдик ва бу биз учун “сюрприз” бўлгани йўқ. Рақибимиз сафида Дзюба ва яна бир қатор жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар борлигини ва улар исталган пайт дарвозамизга таҳдид сола олишини билардик. Шу боис шунга мос тарзда тайёргарлик кўргандик.

-Меньенинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

-У ажойиб ўйин кўрсатди. Янги мусобақани бошлаш, уни устига сафарда тўп тепиш қийин иш. Захирадан майдонга тушиб, ўйинга қўшилиб кетиш унданда қийинроқ вазифа. Менье ўйинга ажойиб тарзда қўшила олди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Футболчим билан фахрланаман.

-Жамоа Эриксен ҳақидаги хабарга қандай муносабатда бўлди?

-Воқеани эшитиб, хафа бўлдик. Жамоа майдонга чиқишига беш дақиқа қолганида бундан хабардор бўлдик. Бу каби ҳолатлардан кейин ҳеч ким футбол ҳақида гапиришни истамасди. Тоби, Вертонген, Лукаку Эриксен билан бирга тўп тепишган.

Унга мустаҳкам соғлик тилаб қоламан. Бундай хабарларни эшитиш оғир. Унинг ҳозир аҳволи анча яхши эканлиги қувонарли ҳолат.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика