

“Жуда муҳим ғалабага эришдик. “Арсенал”дан нималарни кутишни яхши билардик. Бундай рақибга қарши кечадиган ўйинлар ҳар доим қийин бўлган.
Биз ўйинни шиддат билан бошлаб “Арсенал”га тенг рақиб бўла олишимизни исботламоқчи эдик. 20 дақиқа ичида 4 та гол уришимиз кимнинг хаёлига келибди дейсиз.
Ўйиндан-ўйинга ривожланиб боришимиз керак. Мавсум сўнгида жадвалнинг қайси қисмида бўлишимизни эса вақт кўрсатади. Мақсадимиз – кучли тўртликка кириш”, - дейди Шкртел.



