Мартин О’Нил Ирландия терма жамоасини бошқариши мумкин

Narzulla Saydullayev
9 сен 2013, 10:49
“Сандерленд” ва “Астон Вилла” клубларининг собиқ бош мураббийи Мартин О’Нил Ирландия терма жамоасини бошқаришга номзод бўлиб турибди.

61-ёшли мутахассис, айни пайтда Жованни Трапаттони эгаллаб турган бош мураббийлик ўрнига асосий даъвоган бўлиб турибди.

74-ёшли италияликнинг Ирландия футбол федерацияси билан тузган шартномаси келаси йилнинг июнь ойида ўз ниҳоясига етади ва терманинг Швеция терма жамоасидан ўз уйида 1:2 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг, Ирландия футбол федерацияси мутахассис билан шартномани узайтирмаслиги мумкин.

О’Нилдан ташқари бош мураббийликка Рой Кин, Крис Хьютон ва Мик Маккартлар даъвогар бўлиб туришибди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru