

Чоршанба кун Хендерсон “Кристал Пэлас” қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушганди. Давид де Хеа эса шахсий сабаблар туфайли қайдномадан жой олмади. Афтидан, испаниялик кейинги ўйинларда жамоасига ёрдам беролмайди.
24 ёшли Дин Хендерсон жорий мавсум “қизил иблислар” сафида 14 ўйинда қатнашиб, 9 та гол ўтказиб юборди.



