Марсело бирга ўйнаган футболчилардан рамзий жамоа тузди
3 апр 2018, 13:54
Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Марсело ўзи билан бирга бир жамоада фаолият олиб борган футболчилардан рамзий жамоа тузди.
"Бу жуда ҳам қийин савол. Модрич жамоа сардори. Дарвозада - Жулио Сезар. Ҳимоячилар - Дани Алвес, Тьяго Силва, Серхио Рамос ва Роберто Карлос. Ярим ҳимоячилар - Зидан, Каземиро, Модрич ва Озил. Ҳужумчилар - Неймар ва Роналду", - дейди Марсело.