

«Нима учун «Лацио»ни тарк этганимни тушунтириб ўтаман. Менинг ёрдамчиларим ҳам кетишди.
4 ҳафта давомида ишладик, аммо клуб президенти Лотито келишувга амал қилмади.
Менга 5 июлга қадар 4 нафар футболчини сотиб олиб берамиз деб ваъда беришганди, аммо шу пайтга қадар биронта трансфер амалга оширилгани йўқ. Клубга янги футболчилар келмаса жамоа кучая олмайди.
3 кундан сўнг янги мавсумга тайёргарлик бошланади, шу боис мен бошқа кута олмадим. Мен мавсумолди йиғинларга катта урғу берадиган мураббийман.
Ҳозирда менга ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ. «Лацио»га кетганим ҳақидаги ҳужжатларни юбораман», – дейди Бьелса.



