Маротта: "Заза "Валенсия"га ўтиши керак"

Aslanov Jasurbek
13 янв 2017
"Ювентус" ҳужумчиси Симоне Заза "Валенсия"да ўйнайди.

Бу ҳақда Турин клуби бош директори Жузеппе Маротта маълум қилди.

"Заза "Валенсия"га ўтиши керак" - дейди Маротта.

Заза жорий мавсумни ижарада "Вест Хэм" сафида бошлади, аммо инглиз клуби асосий таркибидан жой ола билмади. Форвард 8 та учрашувда бирорта гол ургани йўқ.

Олдинроқ "Валенсия" 25 ёшли Зазани 16 млн. еврога харид қилиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олиши эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivio