

Бугун, 27 август куни "шпорлар" 27 ёшли мисрлик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан жорий мавсум охиригача ижарага олди.

"Бу ерда бўлиш — ақл бовар қилмас ҳис-туйғу. Жамоа билан ишлашни бошлашдан жуда хурсандман ва мухлислар билан учрашувни сабрсизлик билан кутяпман.
"Тоттенхэм" — бутун дунёда бўлмаса ҳам, Англиядаги энг йирик клублардан бири ва бу лойиҳа менга жуда жозибадор туюлди.
Бош мураббий [Роберто Де Зерби] билан гаплашдим, у айтган гаплар менга жуда ёқди. Футболга бўлган иштиёқимиз ажойиб тарзда уйғунлашишига ишонаман", – деди Мармуш.



