UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  19 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8

Маркес Лопес: “Навбаҳор” бизга қараганда жисмонан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу бир ўйинда ёрдам бермайди" Янгиликлар

Маркес Лопес: “Навбаҳор” бизга қараганда жисмонан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу бир ўйинда ёрдам бермайди"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган "Ал Вакра" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Бартоломе Маркес Лопес матбуот анжуманида иштирок этди.

"Осиё чемпионлар лигасидаги қарама-қаршиликлар ўзига хос аҳамиятга эга ва чемпионат ўйинларидан фарқ қилади. Мақсадимиз — ижобий натижага эришиш ҳамда гуруҳ босқичида иштирок этиш.

Биласизми, "Ал Вакра" охирги марта ОЧЛда 2002 йил иштирок этган ва ўшадан бери жамоа бундай катта турнирда қатнашмаган. Шу боис, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатгани майдонга тушамиз ва ўзимиз истаган натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Шогирдларимдан бўлажак ўйинга катта эътибор билан муносабатда бўлиши талаб этилади. Бу ўйин Қатар футболи, хусусан, "Ал Вакра" шаҳри аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга.

“Навбаҳор” жамоаси ҳақида баъзи маълумотларга эгаман. Улар яхши жамоа, Ўзбекистон чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Аммо йўқотадиган нарсамиз йўқ, шу боис мақсадимизга эришиш учун бундай имкониятдан фойдаланишимиз керак.

Ўзбекистон чемпионати бир ҳафта олдин бошланган Қатар чемпионатидан фарқли ўлароқ 17-турга етиб келди. Албатта, “Навбаҳор” жамоаси бизга қараганда жисмоний жиҳатдан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу кўп нарсани англатмайди, чунки бу тайёргарлик бир ўйинда унчалик ёрдам бермайди", - деди Лопес.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика