Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, бироқ йўқотишлар биз учун қимматга тушди"
23 авг 2023 10:30
Янгиликлар
Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, бироқ йўқотишлар биз учун қимматга тушди"
"Авваламбор, "Навбаҳор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда назоратни тўлиқ ўз қўлимизга олдик ҳамда кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Бироқ сезиларли хатоларга йўл қўйдик ва бу натижага таъсир ўтказди.
Шогирдларимнинг кўрсатган ўйинидан мамнунман, айниқса, биринчи бўлимда улар ажойиб ҳаракат қилишди. Аммо беллашувнинг дастлабки дақиқаларида Хазем Шехатанинг жароҳат олиши ҳамда иккинчи бўлим ўрталарида Ҳолид Юссуф Шуррабнинг майдондан четлатилиши жамоага таъсир ўтказди.
Рақиб жамоа ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрганига қарамай, йигитлар иккинчи бўлимнинг 15-дақиқаларига қадар ўйинни назорат қилишди, шундан сўнг устунлик аста-секин рақиб жамоа фойдасига ўта бошлади, четлатиш эса бизга янада қийинчилик олиб келди", деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар