

Унда VARва AVAR ҳакамлари инструктурлар билан биргаликда Тошкентдан туриб, Сурхандарёда бўлиб ўтган Суперлига 22-тури доирасидаги “Сурхон” — “Машъал” учрашуви бош ҳакамига бевосита ёрдам кўрсатди.
Бу тажриба орқали марказлашган ВАР тизими реал вақт режимида синаб кўрилди ва ўйиндаги баҳсли вазиятлар Тошкентдаги марказдан туриб бошқарилди. Мазкур синов келгусида Ўзбекистон футболида замонавий технологияларни янада самарали қўллаш йўлида муҳим қадам бўлди.



