UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  2 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  3 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  1 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  12 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  16 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3

Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса... Янгиликлар

Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Одил Абдумажидов, Беҳруз Асқаров, Хуршид Мухторов, Шаҳбоз Умаров (барчаси – «Турон»)

Қозоғистон чемпионатида 9-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Оқжетпес» – «Ақтобе» – 1:3

«Атирау» – «Жетису» – 1:1

«Улитау» – «Астана» – 0:2

«Женис» – «Қизилжар» – 0:0

«Қайсар» – «Туран» – 1:0

«Елимай» – «Қайрат» – 1:0

«Тобил» – «Ордабаси» – қолдирилган

Ушбу турда энг кўп томошабин «Елимай» – «Қайрат» учрашувига ташриф буюрган (8300 киши).

Турнир жадвалида «Ақтобе» биринчи ўринга кўтарилиб олди. Пешқадамликдан тушган «Қайрат» 23 очко билан энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тўпурарлар рўйхатида «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев ва «Астана» ҳужумчиси Марин Томасов 6 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

10-тур ўйинлари 24–25 май кунлари ўтказилади:

24 май

«Қайрат» – «Оқжетпес»

«Астана» – «Женис»

«Ордабаси» – «Улитау»

25 май

«Жетису» – «Ақтобе»

«Қизилжар» – «Елимай»

«Атирау» – «Қайсар»

«Туран» – «Тобил»

 

ТОЖИКИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

Тожикистон чемпионатида 9-тур ўйинлари ортда қолди. «Истиқлол» сафарда «Равшан»га имкониятни бой бериб қўйганига қарамай, турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. Ўтган турда етакчидан очко тортиб олган «Вахш» бу сафар ҳам дуранг ўйнаб, 1-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини бой берди.

Тўпурарлар жадвалида эса биратўла тўрт нафар футболчи 5 тадан гол урган ҳолда етакчилик учун кураш олиб бормоқда.

Шунингдек, 9-турга ташриф буюрган томошабинлар кўрсаткичи эълон қилинди. Унда энг юқори кўрсаткич 17000 нафар мухлисни ташкил этган.

10-тур ўйинлари 21–30 май кунлари ўтказилади.


ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

 Ўзбекистонлик футболчилар

 Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзокҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшСУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикаси чемпионатида 10-тур учрашувлари ортда қолди. Турнинг марказий ўйинида «Алай» «Мурас Юнайтед»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

Тўпурарлар жадвалида Ромарио Ричард, Олексий Зинкевич ва Эльдар Молдожунусов 6 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

11-тур ўйинлари 22–25 май кунлари ўтказилади.

 

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида 11-тур бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

 “Ашхабад” – “Копетдаг” – 0:0

“Шагадам” – “Аркадағ” – 1:4

“Мерв” – “Небитчи” – 0:0

“Алтин Асир” – “Аҳал” – 3:1

 Турнир жадвалида 8 ўйиндан 24 очко жамғарган «Аркадағ» пешқадамлик қилмоқда. «Аҳал» 11 ўйинда шунча очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Турнир жадвалида 100 фоизлик натижа қайд этаётган «Аркадағ» орадан уч кун ўтгач, мамлакат кубоги чорак финалида «Небитчи» дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди.

 

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика