Марк Хьюз Клоппдан аввал "Ливерпуль" бош мураббийи бўлиши мумкин эди

Omonjon To`xtamirzayev
8 дек 2023, 15:55
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Марк Хьюз вақтида 2011 йил Рой Ходжсон ишдан кетгач, "Ливерпуль" бошқарувини қўлга олиши мумкин бўлганини ёдга олди.

"Мен "Ливерпуль" клубида иш бошлашим бўйича суҳбат бўлганди. Бироқ бу ҳақида клуб архивида бирор ҳужжат қолган деб ўйламайман. Чунки мен ҳеч қандай ҳужжат имзоламадим, демак, бу ҳисобланмайди, шундайми?

Мен "Ливерпуль" вакиллари билан суҳбатлашгандим. Ўйлашимча, бу мен мисол учун "Манчестер Сити"да иш бошлашимдагидек карахт қилмасди.

Эслатиб ўтамиз, 2008 - 2009 йилларда Хьюз "шаҳарликлар" бош мураббийи бўлган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: The Sun