Марк Вильмотс: "Лукаку ишончимни оқлади"
18 июн 2016 23:34
Янгиликлар
Марк Вильмотс: "Лукаку ишончимни оқлади"
- Ирландиянинг Швецияга қарши ўйинини чуқур таҳлил қилдик ва уларга қарши бошқача стратегияга қўлладик. Улар майдон марказида ромб шаклида ўйнашларини билардик. Биз эса шунда қанот ҳимоячиларимизни олдинроққа ўтказдик. Шу боис биз бугун қисқа паслар орқали ўйин қурдик. Айнан шу нарса бизга ғалаба келтирди. Футболчилар билан анча суҳбат ўтказдик. Дембелени майдонга тушириш қарорини қабул қилишда кўп ўйламадим. Дембеле тўпни ўзида яхши сақлай олади. Бугун техникаси юқори футболчиларга ишонч билдирдим. Мусса Дембеле жароҳат олгани кишини ранжитди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги ҳақида аниқ маълумот айта олмайман.Мен Лукакуга ишонишимни айтдим. Италияга қарши баҳсдаги вазиятдан сўнг Лукакуни танқид остига олишди. Мен унга баъзи нарсаларни тушунтирдим ва ишонишимни таъкидладим. Бугун у менинг ишончимни оқлади.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Фикрлар