Марк-Андре тер Штеген: "Мексикани мағлуб этиш учун яхши имкониятга эгамиз"
Narzulla Saydullayev
26 июн 2017
Германия терма жамоаси посбони Марк-Андре тер Штеген Конфедерациялар кубоги ярим финали доирасидаги Мексикага қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Кейинги ўйинга тайёрланаман. Мексикани мағлуб этиш учун яхши имкониятга эгамиз, аммо нима бўлганда ҳам бизни оғир баҳс кутмоқда. Мексиканинг баъзи футболчиларини танйимиз. Бу ўйинда кичик деталлар барчасини ҳал қилади", - дейди тер Штеген.