Мариано Диас эркин агент сифатида "Севилья" аъзосига айланди
02 сен 2023 12:20
Янгиликлар
Мариано Диас эркин агент сифатида "Севилья" аъзосига айланди
"Севилья" ҳужумчи Мариано Диас билан келишувга эришганини эълон қилди.
Футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва 2024/25 йилги мавсум сўнгигача шартнома имзолади.
Мариано Диас 2011 йилдан 2017 йилгача "Реал" тизимида бўлган ва у "Лион"га 8 миллион еврога сотилган. Орадан бир йил ўтиб мадридликлар уни 21,5 миллионга қайтариб сотиб олди. У ёзда эркин агентга айланди.
30 ёшли Мариано ўтган мавсум "Реал" сафида 11 та ўйинда иштирок этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар