Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"
24 июн 13:02
Янгиликлар
Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска АҚШдаги иссиқ об-ҳаво шароитидан нолиди.
"Эрталабки машғулот жуда қисқа ва ўйинга тайёргарлик кўришга бағишланди. Бундай ҳароратда ишлаш жуда қийин, лекин биз қўлимиздан келганини қиламиз. Мен баҳона излаётганим йўқ, шунчаки тўғрисини айтяпман: бу шикоят эмас, балки ҳақиқат. Ҳақиқатан ҳам иссиқ бўлса – бу объектив реаллик. Бироқ биз бор эътиборимизни фақат ғалабага қаратганмиз ва охиригача бунга интиламиз", – деди Мареска.
Душанба куни "Челси" Филадельфиядаги машғулот базасида кучли саноат вентиляторларини ўрнатди ва совитувчи спрейлардан фойдаланди. Бу чоралар иссиқлик таъсирини камайтириш мақсадида қўлланди. Эртага Клублар ўртасидаги ЖЧ доирасидаги "Эсперанс"га қарши ўйин бошланишидан олдин ҳарорат 39 даражага кўтарилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар