Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин
20 фев 10:18
Янгиликлар
Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) "Престианни қонуни" деб номланиши мумкин бўлган янги қоидани жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
ФИФА тегишли қўмитаси рақибни ҳақорат қилаётганда оғзини футболка билан ёпадиган ўйинчиларни жазолаш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Маrca хабар бермоқда.
Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги "Бенфика" ва Мадриднинг "Реал" (0:1) ўйини вақтида Лиссабон жамоаси футболчиси Жанлука Престианни ва "қаймоқрангликлар" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўртасида тўқнашув юз берди. Бир лаҳзада Престианни оғзини футболка билан ёпиб, бразилиялик ўйинчига мурожаат қилди. Ўйиндан сўнг Престианни Винисиусга ирқий асосда ҳақорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар