Marca: “Барселона” – ПСЖ ҳаками энди ЕЧЛ ўйинларини бошқармаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
10 мар 2017
“Барселона” - ПСЖ учрашувини (6:1) бошқарган германиялик ҳакам Дениз Айтекин жорий мавсумда Чемпионлар лигасидаги учрашувларни бошқармаслиги мумкин.

Айтекиннинг учрашув давомидаги айрим қарорлари кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Жумладан, Ди Марияга ишлатилган қўполлик ва “Барса” фойдасига белгиланган пенальти.

Газета тарқатган хабарларга кўра, Айтекин ЕЧЛда яна битта ўйинга тайинланиш эҳтимоли жуда паст. Бу борада якуний қарорни ФИФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуижи Коллина қабул қилади. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca