UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  0 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  1 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  23 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19

Марат Бикмаев: "Афонин терма жамоамизни кучайтиради" Янгиликлар

Марат Бикмаев: "Афонин терма жамоамизни кучайтиради"

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Марат Бикмаев Иордания ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.


- Бўлажак ўйинларга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бироз шамоллаб қолганим сабаб бугунги (муаллиф: 8 ноябрь кунги) машғулотларда иштирок этолмаяпман. Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви Жанубий Корея билан бўладиган баҳс олдидан ҳақиқий "репитиция" вазифасини бажариб беради. Бу ўйинда ўз кучимизни синаб кўрамиз, - дейди Бикмаев.

- Вадим Афонин терма жамоа йиғинига қўшилди. У билан танишмисиз?

- Афонин билан шахсан танишмиз. Мен уни аввалдан биламан. Вадим Афонин терма жамоамизни кучайтиради. Бош мураббийимиз бекорга уни жалб этгани йўқ. Бабаян Афониннинг потенциалини жуда яхши билади. "Рубин"да Афонин билан бирга ўйнаганман. Бу футболчи ҳақида фақат илиқ фикрларни билдира оламан. Вадим Афонин жуда яхши футболчи.

- Жанубий Корея билан ўйин ҳақида нима дея оласиз?
Жанубий Корея билан бўладиган баҳсга жамоамиз тайёр. Улар билан майдонда "жанг" қилишга шаймиз. Ҳозирги кунда барча жамоалар тенг кучга эга. Бундан биз ҳам мустасно эмасмиз. Жанубий Кореяга мағлубият учун бормаймиз. Жуда қизиқарли ва кескин курашларга бой учрашув бўлади. Умид қиламанки, биз у ерда ғалаба қозонамиз.

- Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказасизлар. Бу баҳс ҳақида фикрларингиз...
- Иордания билан ўйин мураббийлар учун жуда муҳим саналади. Айнан ушбу беллашув орқали мураббийлар штаби футболчиларнинг функционал ҳолатини билиб олишади. Муҳим ўйин олдидан мураббий қайси футболчиларни Жанубий Кореяга қарши учрашувга майдонга тушириши мумкинлигини кўриб олади. Қайси футболчи қандай спорт формасида эканлиги ҳам мазкур баҳсда кўриб олишади.

- "Пахтакор" стадионида аншлаг бўлишини кутаяпсизми?
- Иордания билан бўладиган учрашувда ишқибозлар стадионни тўлдириб ўтиришади, деб умид қиламан. Ҳар ҳолда терма жамоа ўйнайди. Барча мухлислар ўйинда стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашларини истайман.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика