

"Ҳакамлар, мураббийлар, футболчилар - ЛаЛигадаги барчамиз бундай шармандали ҳолатдан қутулиш борасида ўйлашимиз керак. Йиғилишларда кўп бора ЛаЛига Европадаги энг паст темпли лига деб айтилди.
Одамлар футболдан дам олишни, шоу кўришни исташади, биз эса бундай даражада эмасмиз. Кимлардир вақтни ўлдиради, кимлардир симуляция ишлатади.
Шоу - одамлар диққатини қаратадиган тадбир. Одамлар шунинг чиптасига пул тўлаб кўришмоқда. Биз эса диққатни тортадиган ишларни қилишимиз керак", - деди Пеллегрини.



