

- Биз бир қанча голга тортадиган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Бироқ рақибимиз ҳам бир неча маротаба имкониятни қўлдан бой берди, уларнинг зарбалари дарвоза тўсинига тегди. Бу ўйинда бизда нафақат Агуэро ва Фернандиньо, балки Насри билан Хави Гарсия ҳам етишмади. Ушбу баҳс “Манчестер Сити” учун ҳам “Челси” учун ҳам ҳал қилувчи ўйин эмас. Етакчилар мусобақа жадвалида кетма-кет боришаяпти. Жамоани олдинда ҳали кўплаб ўйинлар кутиб турибди, - Пеллегринининг сўзларини келтиради Manchester Evening News.



