Мануэл Нойер: “Конфедерациялар кубоги эсда қоларли турнир бўлади”
01 мар 2017 02:39
Янгиликлар
Мануэл Нойер: “Конфедерациялар кубоги эсда қоларли турнир бўлади”
Германия терма жамоаси сардори Мануэл Нойер жорий йилда Россия майдонларида бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги-2017 турнири ҳақида тўхталди.
“Биз ўзими иштирок этадиган ҳар бир турнирда ғолиб чиқишни истаймиз ва Конфедерациялар кубоги ҳам бундан мустасно эмас. Ҳар қандай ҳолатдаям ушбу совринни ютиш ёқимли албатта. Унда қатнашувчи ҳар бир жамоа имкон борича яхши натижа кўрсатишга уринади. Бу борада биз бошқалардан фарқ қилмаймиз.
Конфедерациялар кубоги ўзига хос меҳмоннавозлик, стадион тўла мухлислар, унутилмас воқеликларга тўла ҳолда ўтишига шубҳам йўқ. Сабаби унда сўнгги йилларда халқаро майдонда совринларни қўлга киритган жамоалар иштирок этишади. Турнирдаги ҳар бир ўйинда ғалаба жамоалардан катта кучни талаб қилади. Шу сабаб бундай мусобақаларда доим ўз имкониятларингни, нималарга қодирлигингни кўрсатгинг келади”, дейди Нойер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар