UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  1 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  5 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  11 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  4 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1

Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди" Янгиликлар

Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди"

Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан (2:1) учрашувидан сўнг, "Нефтчи" клуби ва Тожикистон терма жамоалари футболчиси Манучеҳр Сафаров сайтимизга кичик интервью берди.

- Манучеҳр, ўйин ҳақида нималар дея оласиз? Тожикистон футболи тарихидаги энг ёрқин учрашувлардан бири бўлди...

- Яхши учрашув гувоҳи бўлдик. Қандай ўйин кўрсатганимизни кўрдингиз. Бизда ҳозир ажойиб терма жамоа бор, унда яхши ўйинчилар жамланган. Кейинги босқичга чиқишимизга ишонгандик. Бутун Тожикистонни табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага рахмат, бизни қўлламаганларга ҳам раҳмат. 

- Иккинчи турдан кейин футболчилар билан суҳбатлашганимизда улардаги ишонч яққол сезилиб турганди. Жамоада бу қадар юқори ишонч қаердан пайдо бўлган?

- Шунчаки, бизда ортга йўл йўқ эди. Бугунги ўйинга фақат ғалаба қозониш учун тушгандик. 

- Нимчорак финал ўйинига қандай тайёргарлик кўрасизлар? Тожикистон ўз тарихида биринчи марта бу босқичда ўйнайди...

- Осиё кубогида ҳам илк марта иштирок этяпмиз. Биринчи уринишнинг ўзида гуруҳдан чиқдик. Кейинги босқич ўйинига ҳудди бугунгидек пухта тайёргарлик кўрамиз. Нимчорак финалда осон рақиб бўлмаслиги аниқ. Охирги нафасимиз қолгунча курашишда давом этамиз. 

- Тожикистон Республикаси Президенти билан учрашув бугунги ўйинга қандай таъсир ўтказди?

- Президентимиз бугунги ўйинда фақат ҳужум қилиш кераклигини таъкидладилар. Давлат раҳбари билан учрашув бизга мотивация берди.  Бугун ўзимизга топширилган вазифани аъло даражада бажардик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика