Манель Мартинес: "Сурхон"га фойдам тегиши учун қаттиқ тер тўкаман"

Sherzod Nurmatov
30 июл 2022, 21:33
Ҳабарингиз бор, "Сурхон" жамоаси ўз таркибига испаниялик футболчи Манель Мартинесни қушиб олди.

Биз эндиликда Термиз клуби шарафини ҳимоя қиладиган "Жирона" собиқ футболчисининг фикрлари билан қизиқдик.

- "Сурхон" жамоасига трансферингиз борасида фикрларингиз?

- Ўйлашимча, бу мен учун яхши тажриба бўлади. Клуб менга ишонди ва мен ҳам жамоага фойдам тегиши учун қаттиқ тер тўкаман.

- Янги жамоага қўшилишингизга сабабчи бўлган инсон ким?

- Анхель ("Сурхон" бош мураббийи – таҳр.) ва унинг жамоаси. Менга уларнинг лойиҳаси ва олдига қуйган мақсадлари жуда ёқди. Уларнинг мақсади – "Сурхон" жамоасини кучайтириб, Ўзбекистондаги топ-клублардан бири қилиш.

- Испаниядан Ўзбекистонга келишингизга нима мотивация берди?

- Мен Ўзбекистон энг юкори лигасида ўйнаб, нималарга қодирлигимни текширмоқчиман. 

- Юртимизга келишингиздан аввал ким билан маслаҳатлашдингиз?

- Мен Анхель Лопес, Луисми Кезада ва Серхио Родригес билан маслаҳатлашдим. Улар менга "Сурхон" ва Ўзбекистон ҳақида илиқ сўзларни айтишди.

- Сиз "Сурхон"нинг "Насаф"га қарши ўйинини бевосита стадиондан кузатдингиз. Суперлига ҳақида биринчи таассуротларингиз қандай бўлди?

- "Сурхон"нинг "Насаф"га қарши ўйини менга жуда ёқди. "Насаф" ажойиб жамоа экан, аммо биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Ҳатто ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Учқун Азимов суҳбатлашди


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia