Мане 45 минг еврони коронавирусга қарши кураш учун хайрия қилди

Mirjalol Normatov
17 мар 2020
"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане ўзи туғилган Сенегалда коронавирусга қарши кураш учун 45 минг евро хайрия қилди.

"Evening Standard" хабарига кўра, Сенегалда айни дамда ҳолат яхши. Мамлакатда 27 нафар инсон ушбу касал билан касаллангани ва улардан 2 нафари тузалгани маълум бўлган. Шунингдек, энди бундан буёғига Мане ҳам ўз давлатига доимий ёрдамини бериб боради.

Маненинг ўзи эса "Ливерпуль" машғулотларни тўхтатгани боис, уйида индивидуал тарзда машғулотларда иштирок этмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Evening Standard