

"У ҳақида фақат яхши гапларни айта оламан. Кокорин ҳар қандай жамоада, шу жумладан, Мадриднинг "Реал" клубида ҳам бемалол ўйнаши мумкин эди. У жуда тезкор, оёқ ва бош билан кучли зарба бериш баробарида, ажойиб узатмаларни амалга ошириши мумкин", - деди 56 ёшли мутахассис "La Nazione" нашрига.
Хабарингиз бор, Кокорин фаолиятининг кейинги қисмини "Фиорентина"да давом эттиради.



