Манчини: "Гуруҳ ғолиблигини аввалроқ ҳал қилиб қўйишимиз керак эди"

Aziz Tukhtamuradov
16 ноя 2021
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Шимолий Ирландияга қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

Италияликлар Швейцариядан қолиб кетишди ва гуруҳда иккинчи бўлишди. Энди улар плей-офф баҳсларида қатнашади. 

"Энди хеч нарса қила олмайсиз. Мартда ўйинлар ўтказамиз. Максимал равишда ҳаракат қилиш лозим бўлади. 

Тўп назорати ва ташаббусга эга бўлсакда, голлар билан муаммоларимиз бор. Шимолий Ирландия тўлиқ таркибда ҳимояланди. Биз эса бундай жамоалар мудофасини ёриб ўта олмаяпмиз. 

Афсус, биз аллақачон гуруҳ ғолиблигини ҳал қилиб қўйишимиз керак эди. Ҳал қилувчи ўйинларда 2 та пенальтини ура олмадик, аниқроғи бизда ғалаба учун имкониятларимиз бор эди. 

Энди март ойидаги ўйинларга жиддий тайёрланиб, плей-оффда ишонч билан ўйнашимиз керак. Баҳорда биз ЖЧ йўлланмасига эга чиқамиз ва умид қиламанки мусобақада ғолиб бўламиз", - деди Манчини. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia