Манчини: “Балотелли учун афсусдаман. У 30 ёшда етук даражага етиши керак эди”

Eldor Akmurzayev
29 окт 2020
Италия терма жамоаси устози Роберто Манчини собиқ шогирди Марио Балотелли ҳақида гапирди.

Балотелли “Брешия”ни тарк этганидан сўнг, клубсиз қолган.

“Уни бу ҳолатда кўришдан жуда афсусдаман. Балотелли 30 ёшида футбол тарафлама техник жиҳатдан тўлиқ етук даражага чиқиши ва Италия термасига фойда келтириши мумкин эди. Уни яхши кўраман ва умид қиламанки, унинг ёнида доимо яхши нарсалар бўлади”, дейди Манчини.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru