"Манчестер Юнайтед"нинг уч мураббийида коронавирус аниқланди
21 фев 2021 17:25
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"нинг уч мураббийида коронавирус аниқланди
"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати коронавирус текшируви натижаларини маълум қилди.
Унга кўра, жамоанинг уч мураббийида коронавирус аниқланган ва улар бугун "Ньюкасл"га қарши ўйинда иштирок этишмайди. Улар изоляцияга олинган. Шу сабабдан бугун кечки пайт Никки Батт ҳамда Марк Демпси "Юнайтед" мураббийлар штабида бўлишади.
"Athletic" нашрининг берган маълумотига кўра, футболчиларда вирус аниқланмаган ва уларнинг барчаси ўйинда иштирок этиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар