"Манчестер Юнайтед"нинг трансфер ойнасидаги "иши" тугади
16 авг 2017 21:51
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"нинг трансфер ойнасидаги "иши" тугади
"ESPN" нашрининг маълум қилишича, Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ушбу ёзда бошқа трансферни амалга оширмайди.
Эслатиб ўтамиз, клуб Виктор Линделеф, Ромелу Лукаку ва Неманья Матичларни сотиб олиш учун 160 миллион фунт сарфлади. Яна янги ўйинчи сотиб олиш учун таркибдагилардан кимнидир сотишга тўғри келади, бош мураббий Жозе Моуриньо эса бундай қилмоқчи эмас. Мутахассис мавсумнинг биринчи қисмини шу таркиб билан ўтказмоқчи ва агар зарур бўлса январда таркибни кучайтириши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар