

Клуб Поль Погбанинг ўрнига ўринбосар қидирмоқда ва "Атлетико"нинг асосий ўйинчиларидан бирга эътибор қаратди.
"Қизил иблислар" 24 ёшли испаниялик футболчига ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсад сифатида қарамоқда. Хабар берилишича, Саулнинг трансфери МЮга 100-120 миллион фунт (119-142 миллион евро)га тушади.
Сауль жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Эслатиб ўтамиз, Ньигес "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади.




